Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият
1142
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4298-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, Давлат божхона қўмитаси Фахрийлар уюшмаси фахрийлари ва нуронийлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, шоир ва ёзувчилар, Шайхонтоҳур тумани нуронийлар жамғармаси вакиллари ва нуронийлари, махалла фахрийлари, санъаткорлар ҳамда мазкур институтнинг профессор-ўқитувчилари ва курсантлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи  “ВАТАН” марши остида олиб кирилди ҳамда “Ўзбекистон Давлат мадҳияси” янграши билан тадбирни Божхона институти бошлиғи В.Эргашев кириш сўзи билан очиб берди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол этиб тарбиялашда кексалар, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг ҳаётий тажрибаси катта ибрат мактаби бўлиб хизмат қилаётир. Зеро, ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ўгитларига амал қилиш ҳаётимизни янада фаровон этишнинг муҳим омилидир. Бу тантана мамлакатимизда Ватан озодлиги учун жон фидо этган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, мустақиллик йилларида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда қаҳрамонлик кўрсатган ватандошларимизни хотиралашдир. “Хотира ва қадрлаш куни” аждод ва авлодларни бир-бири билан боғлаш, меҳр-шафқат, мурувват, ўзликни англаш, ҳаётнинг қадрига етиш ҳиссини камол топтиришда муҳим аҳамият касб этади. Аждодларимиз хотирасини эъзозлаш борасидаги ана шундай олижаноб ишлар, аждодларимизга муносиб авлод бўлишга ундайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам ёнимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш, уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилади. 

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, буюк тарихимиз ва қадриятларнинг моҳиятини,  миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш халқимизнинг тарихий хотирасини тиклаш, ушбу байрамни муносиб даражада нишонлаш, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларини ижтимоий рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, Ватан озодлиги йўлида фидо бўлган аждодларимизни хотирлаш ва номларини абадийлаштиришга қаратилгандир.

Тадбир давомида Давлат божхона қўмитаси Фахрийлар уюшмаси раиси Д.Қудриддинов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Афғон уруши қатнашчиси Мирзо Карим сўзга чиқди. Институт иқтидорли курсантларидан ташкил топган “Карабинчилар”лар гуруҳининг чиқишлари, иккинчи жаҳон уруши воқеликлари акс этган саҳна кўринишлари, қўл жанги чиқишлари, санаъткорларнинг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари ва ҳарбий оркестр мусиқий садолари тадбирга кўтаринки рух бахш этди.

 

 

 

 

 

7.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг