Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
9 май Хотира ва қадрлаш куни!
1896
Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни, кексаларни қадрлаш, уларни эъзозлаш доимий эътиборда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан нуронийларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар кўлами янада кенгайтирилмоқда.
9  май Хотира ва қадрлаш куни!

Кўплаб ҳарбийлашган соҳаларда бўлгани каби Андижон вилоят божхона бошқармасида хам 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси  муносабати билан, Ватан олдидаги хизмат бурчини адо этиш чоғида вафот этган фахрий божхона ходимларини ёдга олинди.

Шунингдек, сана муносабати билан бошқарма рахбар ходимлари томонидан фахрий божхоначиларни табриклаш ва улар ҳолидан хабар олиш мақсадида узоқ йиллар божхона тизимида хизмат қилиб ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир неча нафақадаги офицерларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

Ташриф чоғида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ватанимиз тинчлиги осойишталиги йўлида хизмат қилиб, юртимизнинг бугунги тинчлигига ўз ҳиссаларини қўшган фахрийларга бутун шахсий таркиб номидан миннатдорчилик билдириб совғалар улашилди. Шунингдек бошлиқ ўринбосари божхона фахрийларидан ўсиб келаётган ёш ходимларни ҳар томонлама теран фикрловчи ва комил инсон қилиб тарбиялашда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида катта ҳаётий тажрибага, касб малакасига эга фахрий божхоначилар хизмати муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

7.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг