Бу салбий иллатнинг авж олишида эса, ушбу моддаларнинг савдоси билан шуғулланувчи ҳамда уларни етиштирувчи шахсларнинг алоҳида “ҳисса”си бор.
Куни-кеча, Қашқадарё вилоятида гиёҳванд ўсимлигини хуфёна тарзда етиштириб келаётган хонадон фош этилди. Вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан Касби туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро И.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадоннинг ҳовли қисмида алоҳида тошлар билан ажратиб, ҳосили яхши бўлиши учун ўғитлар берилиб ишлов берилган ерда 68 туп “Кўкнор” гиёҳванд ўсимлигини яширин тарзда етиштираётгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
7.05.2019