Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар кумушнинг ноқонуний савдосини фош этишди
1827
Божхоначилар заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Божхоначилар кумушнинг ноқонуний савдосини фош этишди

Яқинда, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Шовот туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Унда фуқаро Ж.М. шартли харидор кумушдан ясалган тақинчоқларни ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, фуқаро Ж.М. нинг ёнидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 14,7 миллион сўмлик 818,05 грамм жами 222 дона кумушдан ясалган тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

6.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг