Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Декларацияда кўрсатилмаган нақд хорижий валюталар тўхтатиб қолинди
1444
Божхоначиларимиз томонидан нақд валюталарни ноқонуний олиб ўтишга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Декларацияда кўрсатилмаган нақд хорижий валюталар тўхтатиб қолинди

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари хорижга учиб кетишга тараддудланган фуқаро Ф.М.ни божхона назоратидан ўтказишди. Натижада, ушбу шахс белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган ва Марказий банкнинг тегишли рухсатномаси бўлмаган 56 950 Россия рублини декларациясида ёзиб кўрсатмасдан олиб чиқиб кетишга уринганлиги фош этилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг