Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кийимлар орасига яширилган валюталар ошкор этилди
1644
Божхона ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарни божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга уриниш ҳолатлари ўз вақтида фош этилмоқда.
Кийимлар орасига яширилган валюталар ошкор этилди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган фуқаро П.М божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимининг чўнтагидан божхоначиларга маълум қилинмаган 3200 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Шунингдек,  “Дўстлик” чегара божхона постида ҳам яна бир қоидабузарлик ҳолатига чек қўйилди. Яъни фуқаро Х.М.га тегишли юклар назоратдан ўтказилганда, хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 26 миллион сўмлик 2672 дона эркаклар бош кийимларини божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга уринганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

6.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг