Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1727
Божхона ходимлари томонидан рангли металларнинг ноқонунуий айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Навоий вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида “Бухоро-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган, фуқаро Д.А бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами қиймати 33 миллион сўмлик 3 тоннадан ортиқ латун ва мис металл парчалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг