Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бир метр чуқурликда экилган “Каннабис” гиёҳванд ўсимлиги фош этилди
1366
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Ғузор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарзда етиштириш ҳолатига чек қўйилди.
Бир метр чуқурликда экилган  “Каннабис” гиёҳванд ўсимлиги фош этилди

Ғузор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, тумандаги “Зангтепа” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисида бир метр чуқурликда ишлов берилган ерда 6 туп таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган каннабис ўсимликлари ноқонуний равишда  парваришлаб келинганлик ҳолати аниқланди. Бундан ташқари ушбу фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида уйнинг меҳмонхонасидаги телевизор жавони устки қисмида гугурт қутисига солинган жами оғирлиги 1,9 граммни ташкил этган марихуанна  гиёҳванд моддасини ноқонуний сақлаб келаётганлик ҳолати ҳам аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг