Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
160 қоп минерал ўғит манзилига етиб бормади
1606
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
160 қоп минерал ўғит манзилига етиб бормади

Тадбир давомида “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ. Ж. бошқарувидаги  “ЗИЛ 130”  русумли юк автомашинаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юк хонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 160 дона полиэтилен қопларда жойлаштирилган жами оғирлиги 8 тонна бўлган сульфат аммоний минерал ўғитлари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

4.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг