Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиббиёт ускуналарини яширинча олиб киришга уриниш фош қилинди
1875
Сифати кафолатланмаган тиббиёт воситалари ва ускуналарини юртимизга яширин йўллар билан олиб киришга уриниш ўз вақтида божхоначилар томонидан бартараф қилиб келинмоқда.
Тиббиёт ускуналарини яширинча олиб киришга уриниш фош қилинди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Н.Х.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилари эътиборини тортди ва белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада, унинг юклари орасидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 522 дона турли хилдаги асосан жаррохлик учун мўлжалланган тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг