Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1325
Божхоначилар томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиш ҳолати фош этилди.
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари  ва “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларининг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, хориждан кириб келган темир йўл контейнерида оёқ-кийим ишлаб чиқариш учун “технологик ускуна” қисмлари ҳамда “мато” товарларининг олиб келинаётганлиги кўрсатилган бўлсада, аммо, контейнердаги юклар текширилганда салкам 115 минг дона “чивинларга қарши қўлланиладиган фосфорорганик бирикмалардан иборат инсектицидлар”, 60 минг дона болалар ўйинчоқлари борлиги фош этилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 64,2 миллион сўмни ташкил этар экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг