Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхонага оид янги қабул қилинган қулайликлар тадбиркорларга етказилди
1632
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулайлик яратишга қаратилаётган эътибор соҳанинг изчил ривожланишига кенг йўл очмоқда.
Божхонага оид янги қабул қилинган қулайликлар  тадбиркорларга етказилди

Шу мақсадда Хоразм вилояти божхона бошқармасининг тегишли бўлим ва гуруҳ бошлиқлари иштирокида “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида вилоятда фаолият юритаётган экспортёр корхона вакиллари, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Фойдали, илғор ғоялар билан бойитилган презентация материаллари билан ташкил этилган мазкур учрашувда Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини  ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилаётганлиги бўйича мутасаддилар томонидан тушунчалар берилди.

Фармонга мувофиқ тақдим этиладиган электрон божхона юк декларациялари 2019 йил 1 мартдан бошлаб хавфни автоматлаштирилган бошқариш тизими томонидан “кўк” ва “яшил” йўлаклар ишга тушганлиги, бунда “яшил” йўлак ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида жорий этилганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, божхона соҳаси бўйича қонунчиликдаги янгиликларни ДБҚ расмий веб-сайти ва телеграммдаги @customschannel расмий каналлари орқали кузатиб боришлари эслатиб ўтилди.  

Шу билан бир қаторда, божхона постида хизмат қилаётган ходимларнинг билим даражаси, муомала маданияти, амалдаги қонунчилик асосида божхона кўриги ва расмийлаштируви жараёнини сансалорликка йўл қўймасдан тезкорлик билан амалга оширилиши, тамагирлик ва бошқа ёмон иллатларга муносабатини мониторинг қилиш мақсадида, сўровнома ҳам ўтказилди.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш мақсадида йўлга қўйилган Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ва вилоят божхона бошқарманинг (62) 224-59-20-рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. 

Ўзаро самимий тарзда бўлиб ўтган учрашув якунида тадбиркорлар ўз фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ва таклифларни эркин баён қилишди ва тегишли жавоблар олишди.

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг