Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“LABO” юк автомашинасига нималар ортилган эди?
2073
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда маиший техника буюмларини ноқонуний айланмасини фош этишди.
“LABO” юк автомашинасига нималар ортилган эди?

Тезкор тадбирда, Нанай-Наманган йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Ш бошқарувидаги “LABO” юк автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, вилоятнинг Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган,92 миллион сўмлик, 10 турдаги маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг