Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яшил йўлак”да психотроп модда аниқланди
1382
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Фарғона аэропорти чегара божхона пости ходимлари халқаро авиарейс билан юртимизга психотроп моддалар олиб кирилишига чек қўйишди.
“Яшил йўлак”да психотроп модда аниқланди

“Яшил йўлак” орқали харакатланаётган фуқаро Н.У.нинг харакатлари божхоначилар этиборини тортди. Шундан сўнг, унинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўздан кечирилганида, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, божхона назоратидан яшириб олиб киришга уринилган жами 100 мг “Трамадол”  номли  таблеткалар борлиги аниқланди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг