Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тўқимачилик корхонасида сайёр учрашувда бўлишди
1608
Бугунги кунда ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар сони кундан-кунга кўпаймоқда.
Божхоначилар тўқимачилик корхонасида сайёр учрашувда бўлишди

Бу борада, божхона ходимлариэкспортёр корхона вакиллари билан доимий мулоқотда бўлишиб, мавжуд муаммоларни ўрганишмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолиятларини амалга оширишда яратилаётган қулайликлар ва эркинликлар бўйича амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар бериш юзасидан сайёр учрашув ташкил этилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида жойлашган “KANTEKS INVEST” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтди. Корхона асосан пахта хом-ашёсидан ип калава ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Ишга тушганига кўп вақт бўлмаганлигига қарамасдан, мазкур корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларини экспорт қилишга муваффақ бўлган. Хусусан, бугунги кунга қадар ташкилот томонидан қиймати 800 минг АҚШ долларидан кўп бўлган ип калавамаҳсулотини Россия ва Туркия давлатларига экспорт қилишга эришилган.

“Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари корхонада бўлишиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли Қарори ҳақида атрофлича тушунчалар беришди.

Учрашув давомида, корхона вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ жавоб олдилар.

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг