Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт сумкаларига яширилган 530 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
1781
Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Спорт сумкаларига яширилган 530 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Яқинда “Сирдарё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаролар Ш.Ж. ва Б.Р.ларга тегишли икки дона спорт сумкалари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, спорт сумкалари ичида хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 530 миллион сўмдан ортиқ, жами  1568 қути биоактив қўшимчалар борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

2.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг