Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
1727
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолати фош этилди.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона ходимлари юртимизга кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

 Натижада, йўловчи Е.К.нинг юклари орасида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 18 миллион сўмлик 72 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

2.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг