Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бетон қорадиган машина цистернасига яширилган автоулов эҳтиёт қисмлари фош қилинди
1430
Божхоначилар томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолати ўз вақтида аниқланиб, бартараф қилинди.
Бетон қорадиган машина цистернасига яширилган автоулов эҳтиёт қисмлари фош қилинди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган “Камаз” русумли бетон қориш учун мўлжалланган автоулов белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув жараёнида, фуқаро К.А.га тегишли бўлган автоуловнинг бетон қориш учун мўлжалланган цистернаси ичида божхона назоратидан яширилган 25 миллион сўмлик “Камаз” автоуловининг эҳтиёт қисмлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

2.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг