Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қопларга яширилган автомобиль эҳтиёт қисмлари
1570
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари йўловчи поездида ноқонуний равишда юртимизга автомобиль эҳтиёт қисмларини олиб киришга бўлган уринишга чек қўйишди.
Қопларга яширилган автомобиль эҳтиёт қисмлари

Мазкур божхона постига қўшни мамлакатдан йўловчи поездида кириб келган фуқаро Б.Ш. божхона ходимларини чалғитмоқчи бўлди. Яъни, вагон чойшаблари сақланадиган қоплар ичига қиймати 54 миллион сўмликдан зиёд 309 дона декларацияланмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган автомобиллар учун газ ускунаси қисмларини жойлаштирди. Бироқ бу ҳаракат божхона назорати жараёнида фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

2.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг