Божхона органларига малакали кадрларни тайёрлашда ёрдам бериш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постининг кўп йиллар давомида фаолият олиб бораётган малакали мутахасислари Божхона институтига ташриф буюришди.
Пост ходимлари, Божхона институти курсанларига Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни олиб киришга бўлган уринишларни аниқлашда қайси жиҳатларга кўпроқ аҳамият бериш, чегара божхона постлари орқали харакатланаётган юк автоуловларини текширишда ишлатилиши зарур бўлган техник воситалариданфойдаланишни амалиётда кўрсатиб беришди.
Албатта, бу каби амалий машғулотлар ёш божхоначиларнинг билим савияларини оширишда ва келгусида самарали хизмат олиб боришларида мухим аҳамият касб этади.
2.05.2019