Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жирканч жиноят
1596
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир.
Коррупция – жирканч жиноят

Шу сабабли коррупция ва порахўрликка қарши курашиш, унинг олдини олиш мақсадида барча давлат идоралари қаторида божхона органларида ҳам талайгина ишлар амалга оширилиб, бу борада профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупция – жамиятдаги адолат мезонларининг бузилишига, унинг тараққиётини орқага сурилишига сабаб бўлувчи салбий иллат” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, бошқарма ходимлари ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилоят бўлими масъул ходими иштирок этишди.

Мавзу юзасидан вилоят божхона бошқармасининг биринчи ўринбосари М.Набиев бугунги кунда божхона тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, шаффофлик ва очиқлик принципларига алоҳида эътибор берилаётганига урғу бериб ўтди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими масъул ходими Н.Янгибоев, коррупция тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, сабаб ва шароитлари, унга қарши профилактик чора-тадбирлар ҳамда қонунчилик механизми ҳақида сўз юритиб, ходимларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида,  жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, аҳоли ўртасида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшлар билан ишлаш ва бу каби чора-тадбирлар ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олиши кераклиги тўғрисида фикрлар алмашилди.

Тадбир якунида, коррупция жинояти демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида эътироф этилиб, унинг олдини олиш ва унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг хамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

2.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг