Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига ўзининг “Лада ларгус” автомобилида кириб келган фуқаро Р.Қ.нинг “уддабуронлиги” наф бермади. Фуқаронинг автомашинаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринилган қиймати сал кам 7,5 миллион сўмлик жами 45 дона қишки кийим-кечаклар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро Ш.Б. қиймати 9,5 миллион сўмдан зиёд 1029 дона қурилишда фойдаланиладиган махсус кийимларни божхона назоратидан яширинча “олиб ўтиш”га бўлган уриниши божхоначилар томонидан фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
1.05.2019