Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорга эътибор – юрт тараққиётига эътибор демакдир
1685
Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бугуннинг энг асосий мақсад ва вазифаларидан биридир. Жиззах вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган тадбир ҳам ушбу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Тадбиркорга эътибор – юрт тараққиётига эътибор демакдир

Тадбирда Жиззах вилоятида фаолият юритаётган брокерлик фирмалари раҳбарлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, бошқарма шахсий таркиби ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Унда дастлаб, бошқарма бошлиғи Д.Юсупов сўзга чиқиб, бугунги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти борасида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек, учрашувда бошқарма масъул ходимлари томонидан божхона тўловларидан имтиёз қўллаш тартиб қоидалари, экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг нархларини ошириш (ёки пасайтириш) ҳолатлари ҳамда ушбу йўналишдаги мавжуд муаммолар тўғрисида батафсил маълумот ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари тадбирда Ўз хавфсизлик гуруҳи раҳбари Б.Анвархонов ҳам сўз олиб, божхона органларида коррупция, тамагирлик ҳамда коррупция каби салбий иллатларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди. Қолаверса, тадбиркорлар божхона соҳасида бирор бир тушунарсиз вазиятга дуч келганида ёки савол ва таклифлар мавжуд бўлганда  Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда бошқарманинг (72)223-26-91 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга божхона мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

1.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг