Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга уринган қонунбузарлардан божлар тўлиқ ундирилди
1700
Божхона ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини ўзгартириш каби қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинмоқда.
Тўловларни четлаб ўтишга уринган қонунбузарлардан божлар тўлиқ ундирилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият раҳбари Ў.И. томонидан тақдим этилган божхона юк декларациясида “Горизонтал кўп қаватли насослар” товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини нотўғри таснифлаш орқали 58 миллион сўмни ноқонуний “иқтисод” қилгани аниқланди. Натижада, қўшимча божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан декларацияловчи шахс М.А. томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига келган 26739,2 метр узунликдаги “Шиша толали қувурлар ишлаб чиқариш учун  полиэфир толали рангли дока”  товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги маълум бўлди. Натижада давлат бюджетига 50,3 миллион сўм божхона тўловлари ундирилмай қолишининг олди олинди.

Яна бир ҳолатда, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона қонунчилиги бузилиши аниқланди. Яъни, пойтахтимизда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналардан бирининг номига олиб келинган товарларнинг кодини нотўғри кўрсатиш натижасида  қонунбузарлар қўшимча 15 миллион сўмдан ортиқ божхона тўловларини тўламаганлиги аниқланди ва тўловлар ундирилиши таъминланди.  

1.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг