Давлат божхона қўмитаси томонидан 2018 йил 22 декабрда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар аниқ қилиб белгилаб берилган. Унга кўра, божхона органларида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини янада ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувлар ташкил этилиши ҳам ана шулар жумласидан.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотларининг миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Фарҳодбек Атаханов, бугунги кунда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларга барҳам бериш мақсадида муҳтарам Юртбошимиз томонидан давлат органлари ходимларига кенг имкониятлар, қулай шарт-шароитлар эшигини очиб бераётгани, хусусан божхона органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қатор Фармон ва Қарорлар амалиётга тадбиқ этиб келинаётгани барчага маълум эканини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Ф.Атаханов ўз сўзи давомида Андижон вилояти кесимида коррупция ҳолатлари бўйича ўтказилган сўровнома натижалари таҳлили юзасидан тайёрланган тақдимотни тадбир иштирокчиларига етказди.
Тадбир якунида бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Кадиров тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, бундай тадбирлар ўтказилиши барча божхона хизмати ходимлари учун фойдадан холи эмаслиги, бу каби иллатларга қарши курашишимиз лозим эканлиги, юртимиз равнақи ва халқимизнинг осойишталиги йўлида туну-кун хизмат қилишимиз керак эканлигини таъкидлаб ўтди.
1.05.2019