Коррупцияга қарши курашиш - Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларни ҳуқуқий онгини ошириш борасида бир қатор учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги учрашув, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали чет давлатларга учиб кетаётган фуқароларимиз билан бўлиб ўтди. Уларга коррупция тушунчаси, унинг салбий иллатлари ва мазкур жиноятга қонунчилигимизда белгиланган жавобгарлик тўғрисида маълумот берилди.
Тадбир давомида, “Урганч” халқаро аэропортининг учиб кетиш ва учиб келиш залларида ўрнатилган “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусини акс эттирувчи баннелар ва телемониторлар орқали намойиш этилаётган ушбу иллатдан огоҳ этишга чақирувчи видеороликлар хам фуқароларга намойиш этилди.
Халқимизнинг адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.
Бу фуқароларимизда коррупцияга ва бошқа ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизликни шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишида кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг бирдамлиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.
Учрашув якунида, божхона қоидабузарликларига гувоҳ бўлинганда ёки божхона соҳасида савол мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳам бошқарманинг (62) 224-59-20 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари тўғрисида маълумот берилди.
“Урганч аэропорти” чегара божхона пости катта инспектори,
божхона хизмати капитани Ж.Назарова
1.05.2019