Бу каби саъй-ҳаракатлар эса амалда ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Биргина, Навоий мисолида оладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятдан 10,7 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинган. Шундан, 3,4 млн. АҚШ доллари саноат, 7,3 млн. АҚШ доллари мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келган. Аммо бу етарли эмас. Вилоятнинг экспорт салоҳияти бундан-да юқори. Шу боисдан экспортда яратилган қулайлик ва берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, экспортёрлар томонидан товарлар жўнатишда юзага келаётган муаммоли ҳолатлар ечимида амалий ёрдам бериш мақсадида божхона бошқармаси томонидан бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган.
Бу каби учрашувларнинг навбатдагиси Навоий шаҳрида “Karmana Golden Eggs”МЧЖ раҳбари Суванов Азиз унинг Афғонистонлик ҳамкори Матейен Абдулкарим иштирокида бўлиб ўтди. “Karmana Golden Eggs” МЧЖда тухум ва товуқ гўшти маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Учрашув давомида Матейен Абдулкарим ватанига тухум ва товуқ маҳсулотларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш ниятида эканлигини баён этди.
Суҳбат давомида Матейен Абдулкаримга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5286-сон Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Хусусан Фармоннинг 1-иловасига келтирилган 13 турдаги товарлар экспорти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳуқумат қарорлари асосида амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, товарлар экспортини амалга оширишда божхона назорати ва расмийлаштируви билан боғлиқ барча жараёнларга атрофлича тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунида,божхона соҳасига оид саволлар юзага келганда Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.
30.04.2019