Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳванд моддалар савдоси “занжири” фош этилди
1466
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Гиёҳванд моддалар савдоси “занжири” фош этилди

Унда фуқаро М.Х. назорат-харид тадбирида шартли харидорга дастлаб 13,58 грамм “гашиш мойи”, 3,53 грамм “канабис мойи” ва 3,88 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини сотганлиги ҳолати юзасидан тезкор кузатувга олинди ва Чилонзор туманидаги бозорлардан бирининг тўхташ жойида ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасида тўхтаганида холислар иштирокида текширилди. Натижада, ушбу фуқаро автомобили салонида 433,76 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Тадбир давом эттирилиб, қонунбузар фуқаронинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди. Натижада, унинг уйидан 1,75 грамм “опий” ва 0,39 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.


Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори

30.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг