Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўқув-семинари ташкил этилди
1851
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан экспортни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳалол ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулай тадбиркорлик муҳитини яратиб бермоқда. Самарқанд вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун ташкил этилган уч кунлик ўқув-семинарида қонунчиликдаги янгиликлар, айниқса, божхона расмийлаштирувидаги сўнгги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўқув-семинари ташкил этилди

Хусусан, бошқарманинг Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси бўлими бошлиғи И.Исрофилов томонидан тайёрланган маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига асосан, 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, семинарда “Тадбиркорлар  томонидан божхона юк декларацияларини электрон тақдим этиш интерактив хизмати”, “Декларацияловчи шахслар рўйхати интерактив хизмати”, “Божхона режимлари” ва “Экспорт-импортда қўлланиладиган ҳужжатлар” каби мавзуларда бошқарманинг мутасадди бўлим ходимлари ўз маърузалари билан қатнашишди.

Маърузалардан сўнг “Корун пласт” МЧЖ вакили П.Тагаев, “Prodeks” хусусий корхонаси вакили Б.Ибрагимов ва бошқалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан божхоначиларга мурожаат этиб божхоначилардан аниқ тушунчалар олишди.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўқув-семинар давомида олган билимлари ортиқча сарфланаётган вақт ва маблағларини тежашга хизмат қилади.

30.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг