Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари “Шараф лентаси”ни улашиш акциясида фаол иштирок этишди
1523
Юртимизда иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган ҳамюртларимизга эҳтиром рамзи сифатида “Шараф лентаси”ни улашиш акцияси давом этмоқда.
Божхона институти курсантлари  “Шараф лентаси”ни улашиш акциясида фаол иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4298-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни миллий ғоя, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида Божхона институти курсантлари “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги мажмуаси олд майдонида миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси”ни юртдошларимизга тарқатишди.

Кўксида Ватан байроғи рамзи қадалган ҳар бир юрдошимиз қалбида ғурур, эртанги кунга бўлган ишончни ҳис этгани шубҳасиз.

Зеро, бу каби тадбирлар тинч ва осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун шукрона келтириш, аждодларимиз хотирасини эҳтиром ила ёд этиш ҳамда инсонларни эзгу мақсадлар сари чорлашда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоизки, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Божхона институти томонидан 1941-1945 йиллардаги иккинчи жахон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан ҳабар олиш, ёшлар ўртасида, таълим муассасалари ва маҳаллаларда “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

 

29.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг