Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир йўллар билан келтирилган товарларни қийиғи чиқди
1487
Божхона ходимлари томонидан фуқароларга амалдаги божхона қонунчилигини тушунтириш бўйича бир қанча профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ шунга қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан белгиланган тартибни бузиб, ҳар хил турдаги сифати кафолатланмаган товарларни юртимизга қонунга хилоф равишда олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси    “Даут-ата” чегара божхона пости орқали ўзининг “Такума” русумли автомобилида юртимизга кириб келган фуқаро У.Ф.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг диққатини тортди. Мазкур автоулов ҳолислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган жами 10 693 дона чет эл алоқа компанияларига тегишли сим-карталар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур постнинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан “Қорақалпоғистон” посёлкасида жойлашган ЙПХ масканида тезкор тадбир амалга оширилди.

Тадбир давомида, “Даут-ата” пости орқали айрим фуқаролар томонидан майда-майда партияларда олиб ўтилган товар-моддий бойликларининг ички ҳудудда ноқонуний ҳаракатининг олди олинди.

Хусусан, фуқаро С.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, қиймати 12 миллион сўмдан кўп бўлган 2 хил турдаги жами оғирлиги 156 килограмм, хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб ўтишга бўлган уриниши фош этилди.

Бундан ташқари, божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган ҳар хил турдаги дори-дармон воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилиш ҳолатлари хам аниқланди. “Даут-ата” божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро Қ.Х. қиймати салкам 5 миллион сўмлик 40 қути дори воситаларини ноқонуний равишда юртимизга олиб кирмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди. Бу каби ноқонуний ҳаракатлар “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постида хам аниқланди. Пост орқали йўловчи поездида кириб келган фуқаро А.Б. томонидан 37 қути дори воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб кирилишига йўл қўйилмади.

 Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг