Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби хуқуқбузарлик ҳолати фош этилди.
Фуқаро Т.Д. ўзига тегишли бўлган қиймати 24 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган озиқ-овқат, парфюмерия ҳамда бошқа турдаги товар-моддий бойликларни мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди. Юқоридаги товарларни фуқаро Т.Д божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда, моддий манфаатдорлик эвазига бир гуруҳ фуқаролар кўмагида бўлиб-бўлиб олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
27.04.2019