Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тиббиёт ускуналарини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
1662
Самарқанд халқаро аэропорти божхоначилари тиббиётда фойдаланиладиган ускуналарни божхона чегараларидан яширин йўллар билан олиб ўтишга уринишни фош этишди.
Тиббиёт ускуналарини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Хориждан учиб келган фуқаро Б.Х. “қизил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида, ушбу фуқаронинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва тегишли рухсатномаси бўлмаган умумий баҳоси 18 миллион сўмлик тиббиётда ишлатиладиган ускуна ва дори воситалари борлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд жараёнида, фуқаро Б.Х.га нисбатан жарима жазоси тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли қарорига кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тегишли рухсатнома асосида олиб киришга рухсат берилган.

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг