Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро И.И. «яшил» йўлак орқали ҳаракатланиш чоғида божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг ушбу фуқаро холислар иштирокида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Натижада унинг сумкаси ичидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, белгиланган меъёрдан ортиқ, умумий қиймати тахминан 10 миллион сўмга тенг 200 дона полиэтилен қутига жойланган биологик фаол қўшимча модда борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
27.04.2019