Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўтлар орасида ўстирилган 14 туп “Наша”
1795
Инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир этувчи гиёҳванд моддаларнинг савдоси билан шуғулланиш ва уни тарқатишга қарши курашиш борасида божхона ходимлари томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ шунга қарамай баъзи бир шахслар бу каби қинғир ишларга қўл урмоқда.
Ўтлар орасида ўстирилган 14 туп “Наша”

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ана шу каби ҳолат фош этилди.

Вилоятнинг Узун туманидаги маҳаллалардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, хонадон томорқа қисми четида ўзига хос ўткир ҳидли 14 туп “Наша” ўсимлиги ўтлар орасида парвариш қилиб келинаётганлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.  

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг