Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли телефонларни яшириб олиб ўтиш самара бермади
1371
Божхона ходимлари томонидан томонидан божхона назоратини пухта ва самарали амалга ошириш натижасида товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Уяли телефонларни яшириб олиб ўтиш самара бермади

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро И.А.ни божхона назоратидан ўтказишди.

Ушбу шахснинг қўл сумкаси ва бошқа юклари кўздан кечириш чоғида йўловчи божхона декларациясида ёзиб  кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қиймати 9 миллион сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган 9 дона  уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг