Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик ривожи — тараққиёт гарови
1604
Ўзбекистон — юксак иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат. Фақатгина бундан тўғри ва унумли фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида бартараф этиш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Бу борада эса Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбиркорлик ривожи — тараққиёт гарови

Ана шундай сайёр учрашувларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилди.

Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Исмаилов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, божхона соҳасида ҳам ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига  қулайликлар яратиш, тизимдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда сансалорликка барҳам бериш, жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган расмийлаштирув жараёнини амалиётга жорий қилиш бўйича ижобий натижаларга эришилди. Бундан ташқари, ҳудудларда “ягона дарча” тамойили асосида божхона, банк, логистик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматлар кўрсатадиган логистика марказларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг марказга кўчирилиши тадбиркорлар фаолияти учун қулай шароит муҳитини яратди. Тадбир давомида ушбу жиҳатлар иштирокчилар эътиборига етказилди.

 Тадбир давомида бошқарма томонидан жорий йилнинг биринчи чораги якуни бўйича фуқароларнинг мурожаатлари таҳлилига ҳам тўхталиб ўтилди. Шу вақт мобайнида бошқарма томонидан жами 138 та мурожаатлар кўрилиб, ижобий ҳал қилинган. Шулардан 89 таси божхона назорати ва расмийлаштируви, 12 таси тўловлардан озод қилиш ва имтиёзлар, 4 таси мусодара этилган товарларни қайтариш бўйича, 33 таси бошқа масалалар йўналишидаги мурожаатлардир.

Учрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ва таклифлар ўртага ташланди. Бу бўйича эса соҳа мутахассислари томонидан тегишли жавоблар қайтарилди.

 

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг