Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Конверт”ларга жойланган оғулар тўхтатиб қолинди
1404
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Аммо шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари учраб турибди.
“Конверт”ларга жойланган оғулар тўхтатиб қолинди

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг  “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари шу турдаги қоидабузарликни фош қилишди.

Жумладан, фуқаро Ф.С. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда  божхона декларациясида кўрсатилмаган,  таркибида психотроп ва наркотик моддаси бўлган 100 дона “Пиралгин” номли дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаролар Л.Т. ва Д.В. номига юборилган почта жўнатмаларида ҳам сифати кафолатланмаган 20 дона дори-дармонлар ҳамда таркибида "Трамадол" моддаси мавжуд бўлган 10 дона “Трамал ретард” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг