Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси олди олинди
1868
Ноқонуний товарлар савдосининг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси олди олинди

Тадбир давомида фуқаро Т.Ф. хеч қандай хужжатларсиз, акциз маркалари мавжуд бўлмаган, умумий қиймати 7,5 миллион сўмлик жами 450 қути тамаки маҳсулотларини Жиззах шаҳридаги маҳаллалардан бирида сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

26.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг