Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
1508
Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган, ноқонуний маҳсулотларни юртимизга олиб кирилишига чек қўйишмоқда.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Оқ олтин” чегара ўтказиш пунктида шу каби ноқонуний махусулотларни олиб ўтилишига қарши тезкор тадбир ўтказишди. 

Тадбир давомида қўшни давлатдан “Оқ олтин” чегара ўтказиш пункти орқали енгил автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган  фуқаро Н. Ж.  бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашина салони ва юкхонаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Буни қарангки, автомашина салонида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, 5 миллион  40 минг сўмлик,        160 литр гель кўринишидаги автоювиш воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, “Сирдарё” чегара божхона пости инспекторлари томонидан яна бир ноқонуний ҳолат аниқланди.

Ушбу пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро М.Н.нинг қўл юклари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган озиқ-овқат ва бошқа турдаги, умумий қиймати 5 миллион сўмдан ортиқ товарлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

25.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг