Тадбирни бошқарма бошлиғи О.Хожиматов очиб, коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳамда бу борада ҳамкорликни кучайтириш, божхона органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган амалий ишларга қисқача тўхталиб ўтди.
Давра суҳбати давомида Наманган вилояти Фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш институти нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан ишлаш бўйича бошлиқ ўринбосари У.Мусабеков ҳамда Бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳининг МИБ катта тезкор вакили Ҳ.Ҳасановлар сўзга чиқиб, коррупциянинг салбий оқибатлари ва ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланганлиги тўғрисида тўхталиб ўтишди.
Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Тадбир сўнгида Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият юритувчи қисқа 11-08 ҳамда Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефони” рақамлари орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан хабар беришлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
25.04.2019