Шу боис, бугунги кунда бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жиззах вилоят божхона бошқармасида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Божхона органларида коррупция, тамагирлик ҳамда порахўрлик каби салбий иллатларни олдини олиш” мавзусида ташкил этилган тадбир фикримиз тасдиғидир.
Тадбирда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассиси Э.Жабборов, бошқарма ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Унда сўзга чиққанлар, коррупция жамиятда носоғлом муҳитни, салбий иллатларни юзага келтиришини ҳамда ижтимоий адолатга раҳна солиб, фуқароларда давлат органларига нисбатан ишончсизлик туйғусини шакллантиришини таъкидлаб ўтишди. Бунда эса албатта ҳар бир ота-она фарзандини турли ножўя хатти-ҳаракатлардан сақлаши, оила аъзолари ва фарзандларининг келажагига таъсир кўрсатадиган жиноий йўлларга кириб қолишининг олдини олиши ҳамда тамагирлик, хизмат мансаб ваколатидан четга чиқмаслиги борасида ҳар доим керакли панду-насиҳатлар бериб бориши лозимлиги айтиб ўтилди.
Албатта ҳар бир ота она фарзандининг меҳнат фаолияти, унинг қандай муҳитда, қай шароитда ишлаётгани билан яқиндан танишгиси, билгиси келади. Шу боис тадбир давомида ота оналарга бошқармада ходимлар учун яратиб берилган қулай шароитлар, кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Фарзандлари шундай қулай шароитда меҳнат қилаётганини кўриб улар беҳад мамнун бўлишди.
Бир сўз билан айтганда, коррупция, тамагирлик ҳамда бошқа салбий иллатларга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимизни бирлаштирган ҳолдагина самарали натижаларга эришиш мумкин. Қолаверса, бу борада олиб борилган муваффаққиятли саъй-ҳаракатлар, тарғибот тадбирлари жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим рол ўйнайди.
25.04.2019