Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарлик қимматга тушди
1481
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда божхона тўловларисиз фақат 1 донадан олиб киришлари белгилаб қўйилган. Аммо, айрим фуқаролар мўмай даромад ортириш мақсадида маиший техника буюмларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринишмоқда.
Қонунбузарлик қимматга тушди

Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шу каби қонунбузарлик ҳолати фош этилди. “Аввал-Фарғона-Марғилон” йўналишида ҳаракатланган фуқаро И.У.га тегишли “Кобальт” русумли автомашина Марғилон шаҳридаги бозор ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати қарийб 20 миллион сўмлик 18 дона  телевизорлар борлиги аниқланди.

Содир этилган  ушбу ҳуқуқбузарлик вилоятнинг Сўх тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, қонунбузарга нисбатан тегишли тартибда жазо тайинланди.

24.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг