Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”га нима яширилган эди?
2312
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан маиший техника воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузилиши аниқланди.
“Кобальт”га нима яширилган эди?

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Каптархона-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро О.О бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинаси Фарғона шаҳарида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чикарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 16 миллион сўмлик 5 дона кондиционер комплект холатда ва 1 дона кондиционер агрегати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг