Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес-Бенц” тиркамаси остига 1050 литр дизель ёқилғиси яширилганлиги фош этилди
2009
Божхона ходимлари ёқилғи маҳсулотларини мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
“Мерседес-Бенц” тиркамаси остига 1050 литр дизель ёқилғиси яширилганлиги фош этилди

Хусусан, “Олот” чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган фуқаро Г.М бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасини  божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада автомашина тиркамасининг остки қисмига яширинча олиб ўтиш мақсадида 1050 литр дизель ёқилғиси беркитилганлиги  фош этилди.  

Умумий қиймати  5 730 000 сўмни ташкил этувчи ушбу маҳсулотлар қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг