Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳудудларда қулай ишбилармонлик ҳамда инвестиция лойиҳалари жадал амалга оширилмоқда
2047
Хоразм вилоятида ҳам кейинги йилларда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.
Ҳудудларда қулай ишбилармонлик ҳамда инвестиция лойиҳалари жадал амалга оширилмоқда

Натижада вилоятда иқтисодиёт тармоқларининг инвестициявий жозибадорлиги ортиб, хорижлик сармоядорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Буни соҳадаги энг муҳим ўзгариш, қулай ишбилармонлик ҳамда инвестиция муҳити яратилганлигини Шовот туманида лойиҳа қиймати 3,3 миллиард сўмга тенг бўлган, Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилган МЧЖ шаклидаги “JAKUZI XZ” МЧЖ қўшма корхонаси мисолида яққол кўриш мумкин.

Мазкур корхонага киритилган инвестиция натижадорлиги ҳамда ўзлаштирилишини ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан корхона вакиллари ва Туркиялик инвесторлар билан учрашув ўтказилди. Унда, корхона номига олиб келиниб, божхона омборларида сақланаётган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириши бўйича божхона тартиботлари тушунтирилиб амалий ёрдам кўрсатилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар мазкур корхона номига қиймати 569,5 минг  АҚШ долларига тенг асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар импорт қилинган бўлиб уларга 651,6 миллион сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Қўшма корхонада йиллик  100-120 минг дона ошхона раковинаси, ванна ва турли хилдаги даволовчи жакузиларни ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилиб, 20 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Учрашув давомида Туркиялик инвестор ва тадбиркор томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Тадбир якунида божхона соҳага оид таклиф ва саволлар юзага келганда  Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (62) 224-59-20 рақамли “ишонч телефони”га  мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

24.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг