Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадимий танга ва пул бирликларининг ноқонуний олиб чиқилиши фош этилди
1672
Маданий бойликларни мамлакатимиз божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортидан хорижий давлатга учиб кетаётган фуқаро И.Х. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, божхоначилар томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, фуқаронинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун тегишли рухсатнома талаб қилинадиган, қадимийлиги 50 йилдан ошган 46 дона танга ва пул бирликлари борлиги аниқланди ва тўхтатиб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва Самарқанд вилояти Маъмурий судининг очиқ суд мажлиси қарорига кўра, фуқаро И.Х. Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ҳамда унга тегишли бўлган танга ва пул бирликлари мусодара қилинди.

Жорий йил бошидан буён Самарқанд божхоначилари томонидан жами 70 га яқин тангалар ва муомиладан чиқарилган пул бирликлари ноқонуний олиб чиқилишини олди олинган.

 

24.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг