Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактаб ўқувчиларига китоблар улашилиб, божхона тарихи билан таништирилди
1573
Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши ҳамда маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Бугунги кунда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш мақсадида барча давлат идоралари ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Мактаб ўқувчиларига китоблар улашилиб, божхона тарихи билан таништирилди

Бу борада Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам Қарши шаҳрида жойлашган 23-сонли ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига бадиий ва тарихий адабиётлар ҳамда шеърлар тўпламларини совға қилишди.   

Шундан сўнг, божхона ходимлари мазкур мактабнинг 6-синф ўқувчилари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикасида божхонанинг ташкил этилиш тарихи ва хизмат фаолиятлари ҳақида маълумотлар берилди. Ўз навбатида ўқувчи ёшлар ҳам ўзларини ҳарбий соҳага бўлган қизиқишлари ҳақида гапириб, келажакда ватанимиз ҳимоясидек муқаддас бурчни адо этишда ўз ҳиссаларини қўшишдек орзулари ҳақида сўзлаб беришди.

Якунда ушбу ўқувчиларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, бадиий адабиётлар тарқатилди ва доимий равишда китоб мутолаа қилишлари тўғрисида тавсиялар берилди.

Дарҳақиқат, китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши ҳамда ақлан етук бўлишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб, етуклик сари илдамлайверади.

Шунингдек, айни пайтда Андижон вилоятидаги 1-,37-мактабларда ҳамда Фарғона вилоятидаги 10-мактабда ҳам ўқувчи ёшларга бир биридан қизиқарли китоблар улашилиб, китобга бўлган қизиқишга қаратилган тадбирлар кенг миқёсда олиб борилмоқда.

24.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг