Хусусан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Х.Г.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг қўл сумкасининг астари ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 952 300 Россия рубли, 1 600 АҚШ доллари, 127 200 Қозоқ тенгеси хорижий валюталари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
23.04.2019