Фуқаро Қ.А ўзига тегишли бўлган 35 миллион сўмлик 3 турдаги кир ювиш кукунлари, эркаклар ва аёллар оёқ кийимлари ҳамда аёллар камзулларини божхона пости орқали харакатланаётган фуқаролар кўмагида “бўлиб-бўлиб” олиб ўтмоқчи бўлганлигини божхоначилар ўз вақтида фош этишди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
23.04.2019